Aлишер Навоий муаллифлик корпуси тақдимоти
Aлишер Навоий муаллифлик корпуси тақдимоти

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Aлишер Навоий муаллифлик корпусининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур инновацион таълим технологиясининг асосий мақсади ўрта махсус ва олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, кенг китобхонлар оммаси учун Aлишер Навоий ижодини мустақил ўқиш ва тушуниш имконини яратишдан иборатдир.
Корпус интерфейси ўзбек, инглиз, рус ва турк тилларида бўлиб, хорижий тадқиқотчилар ва қизиқувчилар учун ҳам фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Мазкур корпус орқали фойдаланувчилар Aлишер Навоий ғазалларини луғатларсиз мустақил ўқиш ва тушунишлари, шунингдек, ХV аср лексикасини англаш кўникмаларини ривожлантиришлари мумкин.
Қидирув тизими умумий ва фильтрли қидирув имкониятига эга бўлиб, фойдаланувчилар изоҳ талаб сўзларни тез ва қулай топишларига хизмат қилади.