АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси лойиҳаси
АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси лойиҳаси
АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Самарқанддаги Шердор мадрасасида консервация ва реставрация ишларини амалга оширади. 500 минг долларлик лойиҳага маҳаллий ҳунармандлар ва хорижлик мутахассислар таклиф этилади. Мазкур ташаббусни Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти
Агентлик тақдим этган лойиҳа бутун дунё бўйлаб ўтказилган саралаш босқичида танлаб олинди. Бу Ўзбекистонда қўллаб-қувватлаётган 14-лойиҳа ҳисобланади.
Лойиҳа ҳамкорлари агентликни дунёнинг етакчи олимлари билан боғлашади, маданий меросни сақлаш учун зарур ҳужжат ва ресурсларга эга бўлиш имконини яратишади ҳамда лойиҳа давомида қўлга киритилган илмий хулосаларни кенг тарқатишда ёрдам беришади.