Ягона намунадаги электрон гувоҳнома
Ягона намунадаги электрон гувоҳнома

Ўзбекистонда автомактабларни муваффақиятли битирганлар учун ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади.
Эндиликда ўқув ташкилотлари имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганларга таълим жараёни тугатилгани ҳақида ягона намунадаги электрон гувоҳномани “e-avtota‘lim.uz” модули орқали автоматик шакллантиради.
Қарорга кўра:
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича таълимни муваффақиятли тамомлаган номзодларга ўқув ташкилотлари томонидан имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ягона намунадаги электрон гувоҳнома шакллантирилади.
Ягона электрон гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ташкил этувчи давлат хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида автоматик тақдим этилади.
Электрон гувоҳномалар учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.