Аёллар тадбиркорлиги ривожлантирилади

Аёллар тадбиркорлиги ривожлантирилади

 fvukpfyuerpfyukprfukvp.jpg 

 

     «Ҳамроҳ» Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида «Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури» қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

     Имзоланган шартномага кўра, «Ҳамроҳ» тадбиркор аёлларга бизнес консалтингдан тортиб, уларнинг лойиҳаларини амалий қўллаб-қувватлашгача бўлган дастурнинг асосий ижрочиси ҳисобланади. Инсон тараққиёти тамойилларига содиқ бўлган БМТТД стратегик ҳамкор сифатида лойиҳага қўшилади ҳамда бизнес учун менторлик дастурлари ва акселерация ташаббуслари бўйича халқаро амалиётни татбиқ этади.

     «Ҳамроҳ» – Ўзбекистонда аёл тадбиркорларга бепул маслаҳат хизматларини кўрсатувчи илк компаниядир. Шунингдек, компания шаффоф шартлар асосида имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашади. Компаниянинг мақсади аёлларни муваффақиятли бизнес юритишга илҳомлантириш ҳамда уларга тўсиқларни енгиб ўтиш ва юқори натижаларга эришишда зарур бўлган ресурсларни тақдим этишдир.