Адабиёт ва маънавият байрами

Адабиёт ва маънавият байрами

 

yuuvepnykepykepykep.jpg

 

 

      Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодига бағишланган "Э ВОҲ" анъанавий ижодий фестивали бўлиб ўтди.

      Устоз шоир ижодига бағишланган фестиваль бу йил ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ижодкор зиёлилар ташаббуси билан Эркин Воҳидов шарафига барпо этилган мўъжаз боғ ҳудудига турфа гул ниҳоллари, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

      Боғда беназир шоирининг бронзадан ишланган ҳайкалининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ рассоми Жасвант Анназаров шоир сиймосини яратишда унинг она-табиатга мафтунлигини алоҳида эътиборга олган.

      Анжуманнинг очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони, академик, устоз адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодир Жонузоқ, Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов, шоирнинг фарзанди Хуршид Воҳидов, UZREPORT TV телеканали раҳбари Равшан Жўраев устоз ижодкор Эркин Воҳидов ижодининг такрорланмас жиҳатлари хусусида батафсил сўзладилар.

      Фестиваль доирасида шоир шеърлари, куй-қўшиқлардан иборат дастур, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг чиқишлари, "Назм ва наво" кечаси, шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.