800 йиллик қўлёзма қайта таъмирланмоқда
800 йиллик қўлёзма қайта таъмирланмоқда
Бундан 800 йил муқаддам Онадўлида Салжуқийлар давлати даврида ёзилган, бир қисми Фотиҳ Султон Меҳмет кутубхонасида сақланган, бир қисми Сулаймон Қонуний даврида ёзилган китобларнинг ҳамда Аббосий ва Мамлуклар даврига оид асарларнинг зарарланган саҳифалари ва муқовалари қайта таъмирланмоқда.
Туркия Қўлёзмалар Институти Китоб шифохонасида (китоблар сақланиб, таъмирланиб, номерлаштириладиган бўлим номи) бугунги кунгача сақланиб қолган қўлёзмалар эҳтиёткорлик ва усталик билан реставрация қилинмоқда. 800 йиллик тарихга эга ушбу қўлёзмаларнинг қайта тиклаш ишлари тугагандан кейин ҳужжатлаштирилиб, қутиларга солиниб, тегишли кутубхоналарга жўнатилади ва сақлов бўлимларида сақланади. Асарлар ҳашаротларга қарши - 40 даража совуқда музлатилади.
Жами 102 киши ишлаган шифо марказида реставраторлар томонидан турли жараёнлардан ўтказилган қўлёзмаларнинг нима сабабдан зарар кўрганини аниқлаш учун кимё ва микробиология мутахассислари томонидан қоғоз, сиёҳ ва доғлари текширилган.