64-Халқаро “Гуллар фестивали”

64-Халқаро “Гуллар фестивали”

fcjuaekfjcckapfjccvapfckpaj.jpg 

      Наманган шаҳрида “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури ижроси доирасида 64-Халқаро “Гуллар фестивали” бошланди.

       Президентимиз Шавкат Мирзиёев эътироф этганидек, “Бу байрам наманганликлар ҳаётига сингиб, яхши анъанага айланиб қолгани бежиз эмас. Нега деганда, гулу райҳонни, гўзалликни яхши кўрадиган ва шундай ободликни ўз қўли билан яратадиган одамларнинг қалби ҳам гўзал бўлади”.

       Ўтган йили фестивалга тайёргарлик жараёнида вилоят марказида жами 45 миллион туп гул кўчати экилган бўлса, жорий йилда эса ушбу кўрсаткич 100 миллион тупга етказилди.

       Нафосат ва гўзаллик айёмини анъанага кўра, водий ҳаво дарвозаси – “Наманган халқаро аэропорти” олдидан гулларга бурканган автопарад бошлаб берди. Маҳаллий ҳокимликлар, ташкилотлар, маҳаллалар, тадбиркорлар ва депутатларнинг саъй-ҳаракатлари билан безатилган бир-биридан бетакрор транспорт воситалари марказий кўчалар бўйлаб ҳаракатланиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига туташ майдонга етиб келди. Автоуловлар орасида 1960-1970 йилларга мансуб ретро-техникалардан тортиб, юртимизга кириб келган мўъжазгина электромобиль ва скутерларни ҳам учратиш мумкин.

       Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Европа Иттифоқи элчихонаси, Покистон Ислом Республикаси, Уммон султонлиги, Япония, Чехия, Эрон Ислом Республикаси, Беларусь, Ҳиндистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон каби йигирмага яқин давлатларнинг дипломатик корпус вакиллари, хорижий давлат делегациялари, чет эл компаниялари мутасаддилари ва инвесторлар, халқаро ҳамкорлар, маданият ва санъат намоёндалари жам бўлди.

fyuvkpycufupcukyfepcuepr4u5eek.jpg

 fyvapifvapifvapifvyappfvyap.jpgjufkpcukpcukpcyaupyvap.jpgyapryvapryapryvapryvap.jpg