400 дан ортиқ лойиҳалар устида иш олиб бориляпти
400 дан ортиқ лойиҳалар устида иш олиб бориляпти
Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратиш, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Марказнинг Қуръон зали, Исломдан аввалги давр цивилизациялари, Биринчи Ренессанс даври, Иккинчи Ренессанс ва ўзбек хонликлари даври; “Янги Ўзбекистон – Янги ренессанс” сингари бўлимлар учун 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар учун 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар биргаликда иш олиб бориши белгтланган. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.
“Қуръони карим зали, Исломдан аввалги давр цивилизациялари, Биринчи Ренессанс даври, Иккинчи Ренессанс ва ўзбек хонликлари даври; “Янги Ўзбекистон – Янги ренессанс” сингари бўлимлар учун 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар учун 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар биргаликда иш олиб бориши кераклиги қайд этилди. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.

Марказ контентини бойитиш доирасида ташкил этилаётган 5 та асосий кўргазма залларда илмий-инновацион лойиҳалардан ташқари артефактлар, қўлёзмалар, муляжларга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.
Ўтган ойнинг ўзида Фредерик Брессан (Франция), Сергей Лаптев (Япония), Ирина Османова (Россия) каби бир қатор хорижий мутахассислар иштирокида республика бўйича ўнга яқин музейлардан артефактлар танлаб олишга эришилди. Бу ҳали етарли эмас. Шу нуқтаи назардан хорижий музейлар, кутубхоналарга мурожаат қилиняпти. Марказ очилишига дунёнинг 50 дан ортиқ музей ва кутубхоналар иштироки режалаштитрилган. Россия Давлат Эрмитажи музейида сақланаётган Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид экспонатларни марказ экспозициясига олиб келиш ва шу билан бирга Марказда махсус йирик лаборатория ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.