3000 йиллик тарихнинг ХХ аср саҳифалари

3000 йиллик тарихнинг ХХ аср саҳифалари

 

yvkpyvapyvapyvap.jpg

 

       Ислом цивилизацияси марказда ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон ХХ асрда” бўлими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва мазмуний концепция муҳокама қилинди. Дастлаб, бўлимнинг асосий ғояси, тарихий даврларни ёритиш тамойиллари ва экспозиция таркибини шакллантириш жараёни ҳақида батафсил маълумот берилди. 

        Марказда исломдан аввалги даврдан Янги Ўзбекистонгача бўлган 3000 йиллик тарих замонавий воситалар орқали кенг ёритилади. Шу қаторида, ХХ аср воқеалари — жадидлар ҳаракати, муфтий Бобохоновлар сулоласи, Шароф Рашидов даври, Мустақиллик йиллари ва Янги Ўзбекистон босқичи марказдаги махсус “туннел” орқали намойиш этилиши режалаштирилган.

       Хусусан, Марказдп жадидлар фаолиятига оид “Амударё”, “Ер Юзи”, “Ал-Ислаҳ”, “Баён ул-ҳақ”, “Уламо жамияти” каби газета ва журналлар ҳам экспозициянинг муҳим қисми сифатида киритилади.

         Шароф Рашидов даврига бағишланган қисмда адабиёт, санъат, меъморчилик ва қишлоқ хўжалигидаги ютуқлар, метро қурилиши ва унинг дизайни, шунингдек, Рашидовнинг танланган асарларини намойиш этиш таклифи илгари сурилди.

         Мустақиллик даври бўлимида 1991 йил 31 августдаги Мустақиллик декларацияси, Мустақиллик тўғрисидаги қонун, Ислом Каримов асарлари ва кутубхона фондини улар билан бойитиш режаси муҳокама қилинди.