2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили

strhsrthsrhsrhsrth.jpg 

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилди. Бу Янги Ўзбекистонда она табиатни асраб-авайлаб, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яна бир ифодаси бўлди.

     Мамлакатимизнинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилол ва шифобахш сувлари асрлар давомида инсониятни мафтун этиб келади. Бироқ, саноатнинг ривожланиши, энергия ресурсларига талабнинг ортиши, табиатга муносабатнинг ўзгаргани иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳит ифлосланиши, сув тақчиллиги каби муаммоларни кўндаланг қўйди.

     Бу масалалар ечимини топиш учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ҳаётга жорий этилгани халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган бўш ерларга кўчат экиш, боғ-роғлар барпо этиш анъаналарини қайта тиклади. Она табиатга дахлдорлик туйғусини кучайтирди.

     “Яшил” иқтисодиётга ўтиш ғоясининг илгари сурилгани энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришга, иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиб, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, табиий экотизимларни асрашга, иқлим ўзгариши шароитида самарали, ресурс тежамкор ва экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлашга қулай муҳит яратди.

     Янги йилнинг мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши бу борадаги эзгу ишлар натижадорлигини оширишга хизмат қилиши, яшил бойликлар саломатлигимиз ва фаровон ҳаётимиз манбаи эканини янада теранроқ англатиши билан ҳам аҳамиятли бўлди.