2025-2026 ўқув йили учун абитуриентлар рўйхатга олинмоқда

2025-2026 ўқув йили учун абитуриентлар рўйхатга олинмоқда

  varovnryknerykereyker.jpg

      2025-2026 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди. Олийгоҳлар бакалавриатига қабул жараёни икки босқичда — "аввал тест, сўнг танлов" тамойилига мувофиқ амалга оширилади.

       1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш онлайн рўйхатдан ўтади ҳамда фанлар мажмуасини, таълим тилини ва тест топшириш ҳудудини танлайди.

      Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий/ижодий имтиҳонларда таълим тили, тест топшириш ҳудуди, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналиши, касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган олийгоҳ танлаб олинади.

       Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

       2-босқичда абитуриентлар кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида сайт орқали  олий таълим муассасасини, бакалавриат таълим йўналишини, таълим шакли ҳамда танлов устуворлигини танлайди.

        Абитуриент тест синовида тўплаган балларини имтиҳон ўтказилган куннинг эртасига билиши мумкин. Унинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани қабул жараёнининг 2-босқичи тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

       Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайликлар яратиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда барча олий таълим муассасаларида "Қабул-2025" штаби фаолияти йўлга қўйилган.

      Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг белгиланган муддатда танлаши керак.