1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувлари

1 декабрдан  идоралараро ахборот алмашинувлари

 yvayvayvayvavya.jpg

 

       Давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, 1 декабрдан бошлаб идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинмоқда.

      Хусусан, никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби, никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан никоҳдан ажратилган шахслардан суд қарорининг талаб қилиниши бекор қилинади.  

      Бунда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви суд жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ФҲДЁ органи томонидан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ҳамда суд қарори нусхаси никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади.

      Никоҳ бекор қилинганини қайд этганлик учун ундириладиган давлат божи суднинг қарорига асосан эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ёки уларнинг биридан белгиланган тартибда Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ундирилади.

      Шунингдек, чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли мудофаа органларига тақдим қилиш мажбурияти ҳамда автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби ҳам бекор қилинади.