Зомин қозон патири патентланди

Зомин қозон патири патентланди

 

ykerykerykerykeryker.png

 

       Адлия вазирлиги томонидан Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди.

       Географик кўрсаткич бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослигини ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги. У маҳсулотнинг келиб чиқиш жойини, анъанавий рецептини ва ўзига хос хусусиятларини давлат даражасида кафолатлайди.

       Зомин қозон патири Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланадиган нон маҳсулоти бўлиб, алоҳида қорилган хамир, маҳаллий сут ва сариёғ билан қозонда пиширилади. У ўзининг таъми ва сифат хусусиятлари билан ажралиб туради.

       Энди “Зомин қозон патири” Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлади. Бу ҳудудий брендни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчиларга сифатли, оригинал маҳсулотни тақдим этишга хизмат қилади.