“Зарафшон воҳаси маданий бойликлари”
“Зарафшон воҳаси маданий бойликлари”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва Туркиядан олимлар иштирок этди.
Семинарда таъкидланганидек, XV-XIX асрларда фаолият кўрсатган тасаввуф мактаблари воҳанинг ижтимоий-маънавий муҳитида муҳим ўрин тутган. Ҳудудда нақшбандия, яссавия, кубровия, ишқия каби тасаввуф мактаблари узоқ йиллар мобайнида ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатган. Самарқандда нақшбандия ва яссавия тариқати намояндалари кўпликни ташкил этгани эса, бу ҳудудда ўша мактабларнинг таъсири катта бўлганидан далолат беради.
Шунингдек, тадбирда воҳанинг тасаввуф тарихига оид нодир манбаларни сақлаш, таъмирлаш ва тадқиқ этиш ҳамда уларнинг электрон нусхаларидан фойдаланиш билан боғлиқ қимматли таклифлар илгари сурилди.