Жаҳон кураш юлдузларига Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини
Жаҳон кураш юлдузларига Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини

Шу йилнинг 21–23 июль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида миллий спортимиз кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтади.
Дунё маданияти ва санъатининг бешиги саналадиган Париж шаҳридаги Эйфел минораси ёнида ташкил этиладиган мазкур нуфузли мусобақада 20 дан ортиқ давлатнинг 100 нафарга яқин энг кучли курашчилари иштирок этиш учун талабномаларни тақдим этган.
22 июль куни турнир дастурига мувофиқ, Парижнинг қоқ марказида спорт ва маданият байрами уюштирилиб, унда ўзбек санъати, ҳунармандчилиги ва миллий таомлари, жозибали куй-қўшиқлар кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
Кун давомида кураш бўйича мукофот жамғармаси 30 минг евродан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун беллашувлар бўлиб ўтади.