«Жадидлар» платформаси ишга туширилди

«Жадидлар» платформаси ишга туширилди

 

 kpkegvorvao.jpg

 

Фанлар академияси Тарих институти жамоаси томонидан икки йил давомида яратилган «Жадидлар» -  Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди, деб хабар беради ЎзА.

Бу платформа Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси буюртмасига кўра, Тарих институти директори, академик Азамат Зиё бошчилигида 2021−2023 йиллар мобайнида тайёрланди. Лойиҳани яратишга икки йил учун 1 млрд сўм грант маблағи ажратилган.

Тарихни билиш – миллий ўзликни ўйғотиш, миллий ишончни парваришлаш воситаси ҳисобланади. Жадид авлодларимизнинг ҳаёти, фаолиятлари ҳақида батафсил билиш – яқин ўтмишдаги энг катта жиноятлар, фожиаларни билиш, мустақиллигимиз нақадар улуғ ва қимматли неъмат эканини англатади. Jadidlar.uz платформасига 250 га яқин жадид турмуши, фаолияти ва меросига оид маълумотлар, ҳужжатлар ва асарлар киритилган.

Платформага жадидларга оид 174 та асар, уларнинг 1000 дан ортиқ мақоласи, 120 га яқин шеъри ҳамда 500 га яқин ҳикматли сўзлари киритилган. Бундан ташқари, жадидчиликни ўрганувчи манбалар сифатида 200 дан ортиқ суратлар, 38 та эшитув, 20 га яқин кўрув ва 73 та архив йиғма жилдлар ҳам платформадан ўрин олган. Жадидчиликка оид тадқиқотлар сифатида 95 та асар, 223 та мақола, 37 та диссертация ва 9 та хотира асар юкланган.