Жадид маърифатпарварларининг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрни
Жадид маърифатпарварларининг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрни
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида «Жадид маърифатпарварларининг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрни» мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан ёзувчи ва шоирлар, олимлар жадидларнинг тилга, адабиётга, давлат тили сиёсатига бўлган муносабатларининг ижтимоий аҳамияти ҳақида фикр юритишди. Конференцияда жадид маърифатпарварлари ижодида алифбо ва имло масалалари, ўзбек тилининг антропоцентрик тадқиқи муаммолари йўналишларида маърузалар тингланди.
Юртимизнинг таниқли тилшунос ва адабиётшуносларининг илмий асосланган, тарихий ва лингвистик далилларга бой фикр-мулоҳазалари ёш тилшуносларни янада изланишга чорлаши шубҳасиздир.