X-XVI асрларга оид хумлар топилди
X-XVI асрларга оид хумлар топилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IX—XVI асрларга оид хум идишлар топилди. Биринчи тоаилган хумнинг баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган. Бу вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар қилинган.
Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик кузатув ишлари натижасида яна уч дона хум топилган. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинган.
Дастлабки ўрганишларга кўра, хумларнинг иккитаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-ХVI асрларга оид экани тахмин қилинмоқда