Восит Воҳидов ҳайкали очилди
Восит Воҳидов ҳайкали очилди

Мамлакатимизда В.Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги кенг нишонланмоқда. Давлатимиз раҳбари Восит Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази жамоасига табрик йўллади.
Бу муассанинг дунёнинг етакчи илмий марказлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилиши натижасида тиббий ташҳис ва даволашнинг илғор, самарали усуллари кенг татбиқ этилмоқда.
Мазкур муассасада бевосита Президентимиз ташаббуси билан Хирургия марказида қад ростлаган академик Восит Воҳидов ҳайкали тантанали очилди.
Академик Восит Воҳидовга ҳайкал ўрнатилиши барча хирургларга юқори ишонч рамзидир. Бу шифокорларни соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар руҳлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Президентининг “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ўнга яқин соҳа фидойиси ва жонкуярига юксак давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.