VII-VIII асрларга оид ибодатхона

VII-VIII асрларга оид ибодатхона

vaaprvyapryvryvr.jpg 

     Археологлар томонидан Ургут туманининг Жўрабтепа маҳалласида жойлашган Қўрғонтепа ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида илк ўрта асрларга оид ибодатхона ўрни топилди. Бу Ургут туманидаги 200 га яқин археологик ёдгорликлардан биридир.Қўрғонтепа археологик ёдгорлигининг умумий майдони 6 гектарни ташкил қилади.

    Бу ёдгорликнинг тузилиши, ундаги деворий суратлар, турли топилмалардан келиб чиқиб уни ўша даврнинг йирик ибодатхоналаридан бири бўлган дейишмумкин.

     Маълумотлардан маълумки, Қадимги Суғд ҳудудида кўплаб динларга эътиқод қилинган. Жумладан, оташпарастлик, монелик ва бошқа динлар тарихий манбаларда қайд этилган. Араблар истилосидан кейин ибодатхона ёқиб юборилган. Бунга асос сифатида топилмадаги ёғоч ўймакорлик безакларининг ёнган қолдиқларини кўрсатиш мумкин.

     Ибодатхонанинг архитектураси, ундаги безаклар ўша давр маданиятидан сўзлайди. Бу ёдгорликда деворий суратлар, ҳайкалтарошлик намуналари, ёғоч ўймакорлик безакларидан жуда кенг фойдаланилган. Унинг ўрганилиши мазкур санъат йўналишлари тарихини ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.