VI халқаро мотуридийлик симпозиуми
VI халқаро мотуридийлик симпозиуми
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари Туркиянинг Салжуқ университетида «Усмонийлар даврида ҳанафийлик-мотуридийлик» мавзусида VI халқаро мотуридийлик симпозиумида иштирок этдилар.
Симпозиумда жумладан Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси, мотуридийлик таълимотини ўрганишдаги илмий-амалий аҳамияти ҳам таъкидланди. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, «Китоб ат-тавҳид» асарининг замонавий нашри, «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг ўзбек тилидаги таржимасига алоҳида қизиқиш билдирилди.
Анжуман Ўзбекистон ва Туркия ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилишга, бу борада ўзбек ва турк мотуридийшунос мутахассислари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотларни ўзаро мувофиқлаштиришга хизмат қилди.