Венгрия Миллий музей билан ҳамкорлик

Венгрия Миллий музей билан ҳамкорлик

 

fcyvyucapfycvfcyvkpafcyuvkpafcykuvypafcyukv.jpg

 

       Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий музейи ижрочи директори Жигмонд Габор билан учрашди. Музокаралар чоғида маданият ва музей иши, археология, реставрация ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.

       Венгрия томонига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. Венгрия вакили икки томонлама алоқаларни, жумладан, Ўзбекистон музейлари билан маслаҳатлашувларни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

       Венгрия Миллий музейи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, Венгрия Миллий музейи вакиллари 2025 йил августидан 2026 йилнинг февраль ойигача бўлиб ўтиши режалаштирилган "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этишдан мамнун бўлишини билдирди.

       Томонлар Ўзбекистон ва Венгриянинг ихтисослаштирилган муассасалари ўртасида маданий алмашинувни янада ривожлантириш ва шерикликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.