Венеция санъат биенналесида сўзана каштаси кўргазмаси
Венеция санъат биенналесида сўзана каштаси кўргазмаси
60-Венеция замонавий санъат биенналесидаги Ўзбекистон миллий павильонида кўргазмаси тантанали суратда очилди. Кўргазмада сўзана устаси Мадина Қосимбоева томонидан Қодирий чизмалари асосида қўл меҳнати билан тикилган асарлар намойиш этилмоқда.
Намойиш буюмлари ХХ аср бошида бутун Евросиёда жойлашган Маданият уйларидан илҳомланган театр саҳнаси пардаси ортидаги муҳитни ифодалайди.
Театрга хос ҳолат анъанавий либос андозаси асосида яратилган қурилмалар ёрдамида жонланади, рассом аёллар гуруҳи аудиовизуал материаллари билан бойитилади. Тақдимот аёллар ҳикоялари, жамоавий амалиёт ҳамда жисмоний вужуд ва унинг теварак-атрофидаги олам билан мураккаб муносабатига урғу беради.
Бу йил кўргазма технология ва анъана ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганади. Сўзана каштаси сунъий технология ёрдамида талқин қилинади. Сунъий идрок томонидан қайта ишланган сўзананинг одатий нақшин гуллари асл қиёфасини буткул ўзгартириб, таниб бўлмайдиган даражага келади.