"Вақф" фондига 25 тонна хурмо ҳадя
"Вақф" фондига 25 тонна хурмо ҳадя

Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази юртимизга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо мевасини ҳадя қилди.
Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Солиҳ Алгаҳра Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарларига топширди.
Ҳадя қилинган хурмо мевалари “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда “Мурувват” уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор юртдошларимизга хайрия қилинади.