“Ўзсувтаъминот”нинг муҳим эслатмаси
“Ўзсувтаъминот”нинг муҳим эслатмаси

Ташкилот ҳар ойнинг 10-санасигача олдиндан тўлов қилмаганлар кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня тўлашини маълум қилди.
Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.
Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайди. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.