Ўзини ўзи банд қилганлар сони 5,5 миллион нафардан ошди
Ўзини ўзи банд қилганлар сони 5,5 миллион нафардан ошди
Ўзбекистонда 2025 йил 1 июль ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахслар 5,5 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга (2,1 млн нафар) ошган.
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар умумий сонининг 58 фозини эркаклар, 42 фоизини аёллар ташкил қилади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп Самарқанд вилоятида 593,2 минг фуқаро ўзини ўзи банд қилган. Ундан кейинги ўринларда Тошкент (538,8 минг) ва Қашқадарё вилоятлари (517,5 минг) туради.
2025 йилда 184,2 минг фуқаро енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилган.