Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси
Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси

Мисрнинг “Шуруқ” газетасида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишланган мақоласи эълон қилинди. Мақолада ёзишича, Ўзбекистонда ҳайратланарли томони шундаки, ўтмиш ва бугунги кун бир-бирига яқин, бир-бирини тўсиб қўймайди. Бу қадимий тарихга, ўзига хос меросга эга буюк алломалар – Ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Ал-Беруний, Ан-Насафий, Аз-Замахшарий ва Ат-Термизий, Ал-Фарғонийларни ато этган мамлакатдир.
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг “Жаҳон хотираси” фондига киритилган нодир ислом қўлёзмаларини тўплаш бўйича дунёнинг кўплаб давлатларидан олдинда. Мақолада ёзишича, Ўзбекистон меъморчилиги халқ тарихининг тимсоли ҳисобланади: Самарқанднинг маҳобатли минораларидан тортиб, Бухоронинг мураккаб кошинларигача, ҳар бир бино минтақа ўтмишидан ҳикоя қилади.
Бу мерос нафақат мамлакат ва унинг замонавий аҳолисига, балки бутун инсоният ва келажак авлодларига тегишлидир.