Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси эътирофи
Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси эътирофи
Москва шаҳрида Халқаро мусулмон форуми, Россия мусулмонлари диний бошқармаси, Москва Ислом институти ҳамда Ислом маданияти, илми ва таълимини қўллаб-қувватлаш фонди вакиллари иштирокида XXI Халқаро мусулмон форумида «Деглобализация даврида тинчлик ва ишонч: замонавийликка исломий ёндашув» масаласи кенг муҳокам қилинмоқда.
Форум Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд саналарининг ҳижрий тақвим бўйича 1500 йиллиги, Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги ҳамда Москва шаҳридаги Тарихий масжиднинг 200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.
Форумнинг шўъба йиғилишларида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг мазкур форумдаги иштироки мамлакатнинг бой илмий, маданий ва диний меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш, шунингдек замонавий дунёда маданий мулоқот ва ҳамкорликни исломий қадриятлар асосида ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда Марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулнора Ғаниева иштирок этиб, ўз маърузасида марказнинг илмий-тадқиқот ишлари, маданий лойиҳалари ва унинг халқаро аҳамияти ҳақида маълумот берди.





