Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар “Euronews” нигоҳида

Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар “Euronews нигоҳида

 

fkeafcafcukafcuka.jpg

      “Euronews” сайтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази, Туризм қўмитаси ва “Uzbekistan Travel” компанияси билан ҳамкорликда мамлакатдаги маданий ва иқтисодий ўзгаришларни ёритувчи бир қатор мақолалар ва видеолавҳалар тайёрланди ва эълон қилинди.

      Хусусан "Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда" сарлавҳали мақолада мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши, Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари сиёсат, иқтисодиёт ва фуқаролик жамиятини тубдан ўзгартириб, сезиларли халқаро қизиқиш уйғотаётгани таҳлил қилингди. “Бу ислоҳотлар Ўзбекистон умумхалқ референдуми орқали янги Конституцияни қабул қилганда янада мустаҳкамланди. Унда бутун мамлакат фуқароларининг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди, бу эса мамлакатнинг янги тараққиёт босқичига ўтишини жадаллаштирди," дея таъкидланади “Euronews” материалида.

     “Euronews” сайтида шунингдек  Тошкентда ўтказилган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ҳам  ёритаган. “Тадбир Ўзбекистоннинг очиқлиги рамзи бўлди: унда сиёсий, ижтимоий, маданий, дипломатик ва иқтисодий соҳалардаги халқаро экспертлар, жумладан, Буюк Британия Лордлар палатаси аъзолари ва таниқли дипломатлар иштирок этди," — дейилади ушбу хабарда.