Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объектининг ғарбий ва жанубий чегараларида шарқона кўринишда, марказ биносига уйғунлашган холда 2-3 қаватли қатор бинолар бунёд этилмоқда.

         Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази  объектининг ғарбий ва жанубий чегараларида шарқона кўринишда, марказ биносига уйғунлашган холда 2-3 қаватли қатор бинолар бунёд этилмоқда. Мазкур бинолар ичида Марказнинг 3 қаватли “Маъмурий-хўжалик корпуси” ва 2 қаватли  “Хаттотлик мактаби” биноси қурилмоқда.

        Бугунги кунда мазкур объектларда томлари ёпилиб, бетон-конструкция ишлари якунланиб, пардозлаш, мухандислик-коммуникация ишлари бошлаб юборилган. Жумладан бино фасадида изоляция, ички қисмларда электрика, заиф кучлар тизими, вентиляция, сантехника ва гипсокартон қоплаш хамда “сувоқ-бўёқ-стяжка” ишлари амалга оширилмоқда.

 photo2025-06-1016-39-52.jpgphoto2025-06-1016-39-52-2.jpgphoto2025-06-1016-39-40.jpgphoto2025-06-1016-39-39.jpgphoto2025-06-1016-39-58.jpg