Ўзбекистонда технологик “сакраш”
Ўзбекистонда технологик “сакраш”
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифида республикамизда технологик “сакраш” кузатилаётганлиги, хусусан, шу йилнинг беш ойида саноат 6,4 фоизга ўсгани, бу соҳада экспорт 6 миллиард доллардан ошганлиги айтилди.
Бу юксалишда Қашқадарё саноатининг ҳиссаси ҳам катта. Қарши шаҳридаги “Alp texno servis” шундай экспортчи корхоналардан бири. Қиймати 10 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа электр техникаси йўналишида глобал етказиб бериш занжирида ўрин топган. Корхона хорижий “TСL”, “HOFFMANN” брендлари учун буюртмалар тайёрлаб бермоқда. Шунингдек, маҳаллий SMART брендига асос солинган. Шу номлар остида йилига 500 минг донагача телевизор ва электрон платалар ишлаб чиқарилмоқда.
Маҳсулотлар юқори технологик, сифати ва дизайни бозор талабига мос. Шу боис 70 фоиз товарлар экспортга йўналтирилмоқда. Ўтган йили 2 миллион доллардан зиёд экспорт қилинган. Бу йилги режа 10 миллион доллар.