Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин

Саудия Арабистонидаги компания ўзбекистонлик шериклар билан халқаро мактабларни ташкил этишни режалаштирмоқда.
Компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.
Ушбу мактабларда халқаро стандартларга мос равишда таълим берилади, ўқиш хорижий ва маҳаллий тил қатъий талаби асосида олиб борилади. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилади. Бунда 6 ёшгача бўлган болаларга мактабга тайёргарлик бўйича кучайтирилган дарслар ўтилади
Шу каби мактабларни республикада очиш ўқувчилар билимини ҳар томонлама яхшилаш ва ўқитувчиларнинг малакавий кўникмасини оширишга хизмат қилади.