Ўзбекистонда ислом меросини тарғиб этувчи халқаро ташаббус

 

Ўзбекистонда ислом меросини тарғиб этувчи халқаро ташаббус

 yvpairycapriyapycaptt.jpg

       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида халқаро аҳамиятга эга йирик ташаббус амалга оширилмоқда: Президентимиз ташаббуси ва ғояси билан бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносининг иккинчи қавати замонавий талабларга жавоб берадиган, илм-фан, маданият ва гуманитар ҳамкорликка хизмат қиладиган халқаро платформа сифатида жиҳозланмоқда.

     Бу ташаббус жаҳон цивилизациясида ислом оламининг ўрни ва ҳиссасини кенг тарғиб қилиш, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини халқаро миқёсда намойиш этишда муҳим платформага айланади.

     Лойиҳанинг асосий вазифалари:

     - Ислом цивилизациясининг жаҳон фан ва маданиятига қўшган ҳиссасини оммалаштириш;

     - Ўзбекистоннинг маданий ва илмий меросини халқаро ҳамжамиятга етказиш;

     - Халқаро ташкилотлар, музейлар ва илмий институтлар билан қўшма тадқиқотлар, кўргазмалар, форумлар ўтказиш;

     - Илмий ва маданий дипломатияни ривожлантириш, очиқ мулоқотни кучайтириш.