Ўзбекистонда бир асрдан кўпроқ яшаган пенсионерлар

Ўзбекистонда бир асрдан кўпроқ яшаган пенсионерлар

23-120251215352064732779726286.jpeg

Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган ва бу ёшдан ошган пенсионерлар сони очиқланди.

Қайд этилишича, республикада 2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, шундай 461 нафар фуқаро нафақа олмоқда. Уларнинг 131 нафари, яъни 28,5 фоизи эркаклар бўлса, қолган 330 нафари аёллардир.

Ҳудудлар кесимида 100 ёшдан ошган энг кўп, 73 нафар пенсионер Қашқадарё вилоятида яшаши маълум қилинди. Ундан кейинги ўринларни 69 киши билан Сурхондарё ва 41 нафардан бир асрдан кўпроқ яшаган нафақахўрлари бўлган Тошкент ҳамда Фарғона вилоятлари эгаллаган.