Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги муносабатлар янги босқичда

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги муносабатлар янги босқичда

 ryukruykryukfgjhkfdghjket577ujethjhg.jpg

 

      24-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух таклифига биноан давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги, маданий ва иқтисодий алоқаларга асосланган бўлиб, сўнгги йилларда мазкур ҳамкорликни янги босқичга кўтарди.

      Асрлар давомида бу икки халқ Буюк Ипак йўли орқали савдо қилган, илм-фан, маданиятлараро мулоқот узоқ тарихга бориб тақалади. Эеди са ана шу тарихий алоқаларга замонавий сиёсий ирода, иқтисодий манфаатлар ва халқлар дўстлиги янги мазмун бағишламоқда.

      Мазкур ташриф айни пайт дунёда геосиёсий беқарорлик кучайиб бораётган шароитда икки халқ ўртасида тинчлик, ишонч ва дўстликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди. Мўғулистоннинг Осиё қитъасидаги геосиёсий ўрни ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи давлатлардан бири сифатидаги мавқеи икки мамлакат ўртасидаги стратегик мулоқот аҳамиятини янада орттиради.

      Бу ўз навбатида, икки минтақа интеграцияси янада ривожланишига асос солади. Президентлар даражасидаги бевосита мулоқотлар бу муносабатларни нафақат икки томонлама, балки минтақавий барқарорлик ва тараққиёт манфаатига хизмат қилувчи ҳамкорликка айлантиради.