Ўзбекистон учун умумий ҳаж квотаси сони белгиланди
Ўзбекистон учун умумий ҳаж квотаси сони белгиланди
Бу йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 нафар этиб белгтланган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
“Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида мамлакатимизнинг дастлабки ишчи гуруҳи Саудия Арабистонида Макка ва Мадинадаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, ўзбекистонликлар учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли ишларни амалга оширди.
23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади