Ўзбекистон Тинчлик кенгаши низоми таъсисчилар қаторида
Ўзбекистон Тинчлик кенгаши низоми таъсисчилар қаторида

Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда таъсисчи давлатлар вакиллари Тинчлик кенгаши низомини имзолади. Низом имзоланиши билан тузилма расман халқаро ташкилот мақомини олди.
Имзолаш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Илгарироқ у Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.
Маълум қилинишича, низомни АҚШ ва Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Аргентина, Озарбайжон, Болгария, Венгрия, Индонезия, Иордания, Қозоғистон, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Мўғулистон имзолади.