Ўзбекистон – Саудия Aрабистони алоқаларининг юқори даражаси

Ўзбекистон – Саудия Aрабистони алоқаларининг юқори даражаси

 
yvryvvpryvapr.jpg 

      Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

     Мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия Aрабистони алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона муносабатлар натижасидир.

     Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Aрабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди.

     Вазир Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо осори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди.

     Бугун – 19 февралда Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкентда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказидп бўлдилар.

photo2025-02-1919-35-41.jpgphoto2025-02-1919-35-37.jpgphoto2025-02-1919-35-38-2.jpgphoto2025-02-1919-35-39.jpgphoto2025-02-1919-35-39-2.jpgphoto2025-02-1919-35-38.jpgphoto2025-02-1919-38-18.jpg