«Ўзбекистон: саҳродаги авангард» халқаро кўргазма лойиҳаси
«Ўзбекистон: саҳродаги авангард» халқаро кўргазма лойиҳаси
16 апрелда Флоренциядаги Уффици галереяси Питти саройида «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» кўргазмаси очилди.
Кўргазмаларда ХХ асрнинг биринчи ярмида яратилган 172 тадан зиёд рангтасвир асарлари ва суратлар, шунингдек, Игор Савиский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган миллий безак ва амалий санъат буюмлари намойиш этилмоқда. Бу юртимизни ХХ аср санъатининг иккита энг залварли музей сара тўпламлари ўртасидаги боғлиқликка урғу берувчи юқори даражадаги илк лойиҳадир.
Кўргазма томошабинлар эътиборини ўтган асрнинг биринчи ярмига оид рус шарқшунос-ижодкорлари ва миллий санъат мактаби вакиллари асарларида акс этган Марказий Осиёнинг бадиий қиёфасига қаратади. Кўргазмамизга ташриф буюрувчилар бадиий андозаларнинг визуал алмашувидан баҳра олибгина қолмай, Марказий Осиё халқлари ижоди ўртасидаги қизиқарли мулоқотга ҳам гувоҳ бўлади.