Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси

 

cukacukacuacua.jpg

 

      21 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

     Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонунлар маъқулланди.

      Ялпи мажлиснинг учинчи иш кунида Қатар билан икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатишга оид,  Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича Орхус конвенцияга қўшилиш, Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома,  Умумжаҳон почта иттифоқининг муҳим ҳужжатини ратификация қилишга оид қонунлар маъқулланди.  

      Сенаторлар томонидан  “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. 

      Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўртинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни якунланди.