Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси
30 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи
Сенаторлар томонидан “Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 23 август) ратификация қилиш ҳақида”ГИ қонунлар маъқулланди. Ялпи мажлисда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва ушбу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Сенатнинг Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.
Ялпи мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 13 та масала кўриб чиқилди, шу жумладан, 10 та қонун маъқулланди.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси якунланди.