Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”, “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”, “Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.
Шунингдек Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тақдим этилган Ниғматулла Тўлқинович Йўлдошевнинг номзоди кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддаси ҳамда 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Сенат томонидан сайланади.
Сенаторлар мазкур масала юзасидан ўз муносабатларини билдирди ҳамда Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди.