Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси

20240816132938.jpeg

     15 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

     Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

     Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисда сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”,  “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш  ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, "Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмлари (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида"ги қонунлар  маъқулланди.

     Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.