“Ўзбекистон Республикаси маданияти замонавий дизайнда” танлови

“Ўзбекистон Республикаси маданияти замонавий дизайнда” танлови

ckerpyvapryvepcuepc.jpg 

 

     Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамда Россиянинг “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети дизайн мактаби томонидан “Ўзбекистон Республикаси маданияти замонавий дизайнда” махсус номинацияси жорий этилди. Ушбу махсус номинация Ўзбекистоннинг номоддий маданий меросини акс эттирувчи ва унинг жаҳон туризмидаги аҳамиятини кўрсатиб берувчи замонавий дизайн ечимларини топишга ёрдам беради. 

     Танловда бутун дунёдан талабалар иштирок этади. Улар дастлаб Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементлари, яъни ҳунармандчилик, мусиқий анъаналар ва рақслар, халқ оғзаки ижоди,  маросим ва байрамларни ўрганишлари лозим бўлади.  Шу асосда иштирокчи  маданий мероснинг Ўзбекистон ва халқаро майдондаги аҳамиятини  кўрсатувчи  ўзига хос концепция яратади. Ижодий ишлар концепцияси ва график ечимлари билан  ажралиб туриши керак. Танловга амалга ошириб бўлинган лойиҳалар ҳамда  ҳали ҳаётга татбиқ этилмаган концептуал ғоялар қабул қилинади. 

     Танловдан кўзланган асосий мақсад ушбу йўналишлар бўйича ноёб ғоялар ва самарали  лойиҳаларни бир майдонга йиғиш ва ижодкорлар эътиборини соҳани ривожлантиришга жалб этишдан иборат. Танлов илк маротаба 2022 йилда ташкил этилган.