“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси

Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси

kenrkenrkerker.jpg 

     Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти хайрли ташаббус билан чиқди. Жамият мамлакатимиздаги обидалар, меъморий ёдгорликлардаги тарихий битиклар сирини очишга қаратилган “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Айни пайтга қадар мазкур китоб-альбомларнинг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига бағишланган 20 та жилди чоп этилди. 

     “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб-альбомлар жами 220 минг нусхада чоп этилган бўлиб, шундан 200 минг нусхаси (10 минг тўплами) айнан мактаб кутубхоналарига тарқатилиши белгиланган.