Ўзбекистон Марказий Осиёда энг хавфсиз давлат

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг хавфсиз давлат

 fthdsfhdfsghdfghsths.jpg

 

       Numbeo портали 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг хавфсиз давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра  2025 йилнинг ярим йиллик халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон икки поғона юқорилаб, 25-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич мамлакатни Марказий Осиё бўйича энг хавфсиз давлат сифатида қайд этди. Рейтингда жиноятчилик даражаси пастлиги, жамоат жойларида ўзини эркин ҳис қилиш имконияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишонч даражаси ҳисобга олинади.

       Қўшни давлатлардан Қозоғистон 73-ўринни, Қирғизистон эса 101-ўринни эгаллади. Афғонистон рўйхатда 145-ўринга жойлашди. Туркменистон ва Тожикистон бу йилги индексга киритилмаган.