Ўзбекистон мактабларида Буюк британиялик ўқитувчилар
Ўзбекистон мактабларида Буюк британиялик ўқитувчилар
Халқ таълими вазирлиги Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда таълим тизимида инглиз тили ўқитилишида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги миллий жамоасининг йиғилишини ўтказди.
Тадбирда Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларига хориждан малакали мутахассис ва волонтёрлар, хусусан 500 нафардан ортиқ Буюк британиялик ўқитувчиларнинг жалб қилиниши белгиланди.
Дастур якунига кўра, миллий жамоа маҳаллий ва халқаро илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда мактабларда инглиз тилини ўқитиш тизимини ислоҳ этиш бўйича ҳаракат режасини ишлаб чиқади.