Ўзбекистон космик фазони тадқиқ қилади

Ўзбекистон космик фазони тадқиқ қилади

 ovaovrovpro.jpg

     Ўзбекистон космик фазо, ой ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш бўйича халқаро шартномага қўшилди.

     Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Космик фазо, шу жумладан Ой ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолият тамойиллари тўғрисида”ги шартномага (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) мамлакатнинг қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади.

     “Ўзбеккосмос”га кўра, шартномага қўшилиш Ўзбекистон учун бир қатор халқаро космик ҳуқуқларни тақдим этади.