Ўзбекистон қишлоқлари учун 150 миллион доллар

Ўзбекистон қишлоқлари учун 150 миллион доллар

 

ibipoprgoop.jpg

 

Жаҳон банки Ўзбекистонга “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 150 миллион доллар миқдорида имтиёзли молиялаштириш ажратилишини маъқуллади.
Дастурнинг биринчи босқичи 2026 йилнинг июнь ойида якунланиб, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 306 та олис қишлоқ маҳаллаларини қамраб олди. Ушбу маҳаллаларда маҳаллий аҳоли томонидан танланган ва уларнинг назорати остида амалга оширилган 900 дан ортиқ инфратузилма лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилди.
Улар қаторига йўллар ва кўприклар, сув ва электр таъминоти тизимлари, мактаблар, боғчалар ҳамда бошқа объектларни қуриш ва модернизация қилиш ишлари киради. Мазкур лойиҳалардан қарийб 1 миллион нафар қишлоқ аҳолиси манфаатдор бўлди.
Дастурнинг иккинчи босқичи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги 296 та олис қишлоқ маҳаллаларида амалга оширилади.