Ўзбекистон ислом оламининг бешиги
Ўзбекистон ислом оламининг бешиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Учинчи Ренессанс” тушунчаcи бугун “Янги Ўзбекистон”ни ифодаламоқда. Ўзбекистонда юз бераётган мафкуралар, ғоялар ва илғор ташаббуслар дунёга Ўзбекистоннинг маънавий қиёфасини намоён этмоқда ва кўплаб давлатларга ўрнак бўлмоқда» деб таъкидлаган.
Ўзбекистон, дунё тарихида ўз ўрни бўлган Амир Темур, Мирзо Бобур, дунё илм-фани ва маданиятига ўз ҳиссасини кўшган Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоийдек буюк аждодлар юрти. Шуниңгдек, Ўрта Осиёда ислом динининг пойдеворини тиклаган, тарғиб этган, ислом динининг янги қонуни устида ишлаб, кунинг ривожига ўз ҳиссасини қўшган Имом Бухорий, Наршахий, Нақшбандий, Ғиждувоний каби буюк алломалар юртидир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон турк ва ислом оламининг бешиги, дея тан олинган.
Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо илмий-адабий, маънавий-маданий мерос дунё цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшди. Ўзбекистон математика, физика, география, тиббиёт каби дунёвий фанлар ва диний илмлар соҳалари бўйича пойтахт бўлган ўлкадир.